Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асад Эрдўғанни “Американинг малайи” деб атади
Сурия президенти Башар Асаднинг айтишича, Сурия конституциявий комиссиясининг мухолифатдан иккинчи қисми Сурия халқини эмас, балки Туркия нуқтаи назарини билдиради.
Сурияда конституциявий комиссияси ташкил этиш қарори 2018 йил январда Сочида ўтган Сурия миллий мулоқот конгрессида қабул қилинганди.
Асаднинг айтишича, Сурия ҳукуматининг комиссиядаги вакиллари Сурия давлати ва Сурия халқининг катта қисми фикрини билдиради.
“Бошқа бир томон бўлиб, у мантиқан Сурия халқининг давлат нуқтаи назарига норози бўлган иккинчи қисмини тақдим қилиши керак. Бироқ, бизга маълумки, бу томон Сурия томонини ҳам, ўзини ҳам билдирмайди, у турк давлатини билдиради. Савол: биз бу комиссияда Сурия конституциясини муҳокама қилмоқдамизми ёки Туркияникими?”, деб айтган Асад маҳаллий муниципал кенгашлар раҳбарлари олдидаги нутқида.
Асаднинг таъкидлашича, Женевада 2012 йилда Сурия бўйича бошланган сиёсий жараён Сурияга қарши давлатлар сабабли ҳеч нарсага эришмаган. “Бизга қарши давлатлар исталган жараёнга, у жиддий бўлса ҳам, қатъиян халақит бермоқдалар, мисол учун ижобий ва муваффақиятли бўлган Сочи ва Остонадаги жараёнларга”, деб таъкидлаб ўтган Асад.
Асад ушбу нутқида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни “Американинг майда малайи” деб атаган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025