Иқтисодиёт | 12:49 / 18.02.2019
46751
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон танлаган иқтисодиёт стратегияси хато эдими?

Фото: Pinterest

Ўзбекистон иқтисодиёти қайта ташкил этилаётган бир пайтда, Жаҳон банки (WB) ва Халқаро молия корпорацияси мутахассислари мамлакатда хусусий бизнес тўғрисида ажойиб ҳисоботни эълон қилди. 

«2017 йилдан буён Ўзбекистон бозор механизмларига йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотларни давом эттирмоқда ва уларни кузатаётганларни ўзининг шиддати билан лол қолдиряпти», — дейилади ҳисобот кириш сўзида. 

Халқаро ташкилот мутахассислари тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар охирги икки 10 йилликда амалда бўлган «импортни ўрнини босувчи» каби миллий стратегиядан сўнг, юзага чиқмоқда. 

«Мустақилликка эришган Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари нисбатан барқарор ва аҳоли турмуш даражасини кўтаришга имкон бериб, ўртачадан қуйи даромадли мамлакатлар қаторига қўшилиши мумкин эди. Ривожланиш ва бой табиий захиралар мавжудлигига қарамай, Ўзбекистоннинг экспорти ҳайратни уйғотарди. Масалан, 2010 йилда экспорт кўрсаткичи 12 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

Савдо балансидаги тақчиллик ўсиб борди, фақат хориждан келаётган валюта тушуми эвазига баланс барқарорлиги таъминланди. Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати ишлаб чиққан янги стратегия эса товар ҳамда хизматлар экспортини ошириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришга шароит яратади», — дейилади унда. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи ва давлат қарзи паст кўрсаткичда, мамлакатда тез ўсиб бораётган ёш ишчи кучи ҳам мавжуд. 

«Аҳоли ўсиб бориш суръати бир йилда 1,7 фоизни ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли ишчилар сони 2000 йилдан буён 50 фоизга ошди, яъни улар 14 миллиондан 22 миллион кишига етди. Бу Ўзбекистонга бир қанча истиқболда устунликлар беради, шунга қарамай, ёшларнинг ишсизлиги ва норасмий ишга ёлланиш ҳолатлари ижтимоий хатар босимини кучайтиради. Расмий секторда ёқилғи ва молиявий кўмак талаб этадиган давлат улуши юқори», — дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда хусусий секторга ташхис қўйилган бўлиб, Ўзбекистон ривожланишининг умумий манзараси, секторлар бўйича чуқур таҳлил ҳамда ҳукумат учун WB ва IFC томонидан кўрсатиладиган амалиётлар йўналиши ҳақида маълумотлар берилган.

Мавзуга оид