Light | 00:46 / 18.02.2019
93534
2 дақиқада ўқилади

Шифокорлар оч қоринга истеъмол қилиб бўлмайдиган 5 маҳсулотни маълум қилишди

Фото: pixabay

Шифокорлар эрталаб нонуштага цитрусларни тановул қилмасликни тавсия қилишмоқда, чунки улар ошқозоннинг кислоталик миқдорини оширади. Мутахассислар нордон-ширин меваларни кундузи, тушликдан 2 соат олдин ёки кейин истеъмол қилишни тавсия қилишади.

Помидорларни ҳам оч қоринга ейиш номақбул экан, чунки уларда танин кислотаси мавжуд бўлиб, у кислота миқдорига таъсир қилади ва ошқозон-ичак йўлида муаммолар келтириб чиқаради.

Шунингдек, барра яшил сабзавотларда эримайдиган тўқималар мавжуд бўлиб, улар оч қоринга ейилганда организмга салбий таъсир кўрсатади.

Йогурт бўш қоринга тушганда хлор-водород кислотасининг ҳосил бўлишига олиб келади. Бу кислота барча фойдали микроорганизмларни ўлдиради, кислоталикни оширади ва ошқозонда оғриқ пайдо қилади.

Шифокорлар, шунингдек, эрталаб оч қоринга қора чой ёки қаҳва қабул қилмасликни тавсия қилишган, чунки бу маҳсулотларда кофеин моддаси мавжуд бўлиб, у жиғилдон қайнаши ва ошқозон бузилишига олиб келади. Шу сабабли эрталаб бу ичимликлар ўрнига бир стакан совуқ сув ёки гиёҳли чойлар ичган мақбул ҳисобланади.

Мавзуга оид