Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун «Пахтакор» ва ОКМК ОЧЛ йўлланмаси учун майдонга чиқади
Бугун Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлади. Ҳар икки минтақадаги тўрттадан жуфтликда ғолиб чиққан 8 жамоа мусобақанинг асосий босқичига йўлланма олади.
ОЧЛ саралаш плей-оффи
Ғарб минтақаси
20:00. Ан-Наср (БАА) – Пахтакор (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Риужи Сато (Япония)
20:00. Ан-Наср (Саудия Арабистони) – ОКМК (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи (Сингапур)
20:00. Ар-Райян (Қатар) – Сайпа (Эрон)
20:00. Ал-Ғарафа (Қатар) – Зобаҳан (Эрон)
Шарқ минтақаси
12:30. Шандонг Луненг (Хитой) – На Нои (Вьетнам)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
15:00. Санфречче Ҳирошима (Япония) – Чианграи Юнайтед (Таиланд)
15:00. Кашима Антлерс (Япония) – Ньюкасл Жетс (Австралия)
15:30. Улсан Ҳюндаи (Жанубий Корея) – Перак (Малайзия)
Ғарб минтақасидаги тўртала ўйин ҳам Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади. Ўзбекистон вице-чемпиони «Пахтакор» Дубайда, Ўзбекистон кубоги соҳиби ОКМК Ар-Риёдда бир хил - «Ан-Наср» номли клубларга қарши майдонга тушади.
БААнинг «Ан-Наср» жамоаси мамлакатнинг энг узоқ ўтмишга эга футбол клуби саналади. Дубай шаҳри жамоасига 1945 йилда асос солинган. Ал-Мактум номидаги стадионда уй ўйинларини ўтказади. БАА чемпионатида уч марта (охирги бор 1986 йилда) ғолиб чиққан. ОЧЛда уч марта иштирок этиб, энг сўнггиси – 2016 йилги мавсумда чорак финалга қадар етиб борган.
«Ан-Наср» ички чемпионатнинг ҳозирги палласида 15-турдан кейин 14 жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб турибди. Клуб охирги учта ўйинидан иккитасида ютқазди, бир ўйинда дуранг қайд этди. Жамоада испаниялик Беньят Сан Хосе бош мураббий сифатида ишламоқда. «Реал», «Манчестер Сити», «Валенсия» каби клубларнинг собиқ ҳужумчиси Альваро Негредо жамоа етакчиси саналади.
Маълумот учун, «шерлар»нинг ОЧЛда БАА клубларига қарши ўйинларда қайд этган натижалари статистикаси ижобий: жами 16 ўйиндан 10тасида «Пахтакор»нинг қўли баланд келган, 3та баҳсда дуранг ва яна 3 ўйинда мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати «Пахтакор» фойдасига – 26:14.
Сафардаги 8та баҳсда ҳам «Пахтакор» ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Тўплар нисбати эса 10:6.

Ўзбекистон вице-чемпиони «Ан-Наср» билан биринчи марта тўқнаш келмоқда. Бу клуб Ўзбекистон жамоаларидан фақат «Локомотив» билан ўйнаган: 3та ўйиннинг бирида дубайликлар зафар қучган, 2 бор дуранг қайд этилган.
ОКМКнинг рақиби «Ан-Наср» эса Саудия Арабистонининг энг совриндор клубларидан бири саналади. Жамоа Саудия Премьер-лигасида 7 маротаба ғолиб чиққан (охирги марта 2015 йилда). Ар-Риёд шаҳри жамоаси жаҳон миқёсида ўйнаган Осиёнинг биринчи клуби саналади – «Ан-Наср» 1998 йилда Осиё Кубок эгалари кубоги ва Осиё Суперкубогини қўлга киритиб, ФИФА томонидан биринчи марта ташкил этилган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. ОЧЛдаги энг юқори натижаси 1995 йилга тўғри келади. Ўша йили жамоа финалга қадар етиб борган.
Айни пайтда «Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионатида 20-турдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

«Ан-Наср» Чемпионлар лигасининг турли мавсумларида «Пахтакор» билан 2 ,«Бунёдкор» билан 4 марта тўқнаш келган. Эътиборлиси, жамоа олтита ўйиннинг ҳеч бирида Ўзбекистон клубларига мағлуб бўлмаган – 3 ғалаба ва 3 дуранг. Тўплар нисбати ҳам араб клуби томонда – 6:15. Демак, Миржалол Қосимов жамоаси гуруҳ босқичига чиқиш учун «Пахтакор» ва «Бунёдкор» уддалай олмаган вазифани бажариши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сешанба куни «Пахтакор» ва ОКМК ўз майдонларида «Эйр Форс» (Ироқ, 2:1) ва «Истиқлол» (Тожикистон, 4:2) клубларини мағлубиятга учратишганди.
ОЧЛ гуруҳ босқичи 4 март куни старт олади.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025