Спорт | 08:53 / 19.02.2019
4049
2 дақиқада ўқилади

Бундеслига. «Дортмунд»да навбатдаги йўқотиш, «Бавария» билан орадаги фарқ яна қисқарди

Бундеслигада 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди. Унда пешқадам «Боруссия Дортмунд» сўнгги ўриндаги «Нюрнберг» билан сафарда баҳс олиб борди ва голсиз дурангга рози бўлди.

Қайд этиш керак, жадвал етакчиси учта турдан буён дуранг қайд этмоқда. Бунга қадар «Айнтрахт» (1:1) ва «Ҳоффенҳайм» (3:3) билан баҳсларда ҳам ғолиб аниқланмаганди. Натижада 22-турдан кейин «Дортмунд» ва «Бавария» ўртасидаги фарқ 3 очкога қисқарди.

«Боруссия Д» кейинги турни ўз майдонида, 24 февраль куни «Байер»га қарши ўтказади. Леверкузенликлар охирги тўртта учрашувни фақат ғалаба билан якунлашмоқда.

Германия чемпионати
22-тур, 18 февраль
Нюрнберг – Боруссия Д 0:0
Нюрнберг – Матения, Валентини, Мюль, Эвертон, Ляйбольд, Петрак, Кубо (Паласиос-Мартинес, 85), Левен (Бауэр, 77), Беренс, Матеус Перейра, Зреляк (Исхак, 66).
Боруссия Д – Бюрки, Вольф, Вайгль, Загаду, Диалло, Дилэйни (Бруун Ларсен, 80), Витцель, Санчо, Филипп (Пако Алькасер, 63), Геррейру, Гетце.
Огоҳлантиришлар: Матения (88), Витцель (89).

Мавзубоп 

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид