Спорт | 16:14 / 19.02.2019
29489
2 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16-0, 14 КО) навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Эргашев ўзининг 17-жангини жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Беллашув Нью-Жерси штатининг Атлантик Сити шаҳрида жойлашган Boardwalk Hall аренасида ўтказилиши режалаштирилган. Кечанинг асосий жангида аёллар ўртасида супер ўрта вазн тоифасининг бир йўла тўртта камари учун баҳс ўтказилади.

Ҳозирча Эргашевнинг рақиби ким бўлиши маълум эмас. Спортчи тез орада бу борада ҳам маълумот беришини маълум қилган. Жанг 10 раундга мўлжалланган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва унда очколар бўйича ғалаба қозонганди.

Шоҳжаҳон Эргашев IBF йўналишининг январь ойи учун янгиланган рейтингида бир поғона кўтарилиб, 11-ўринга жойлашган. 

Мавзуга оид