Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро – Газли ва Қарши – Шаҳрисабз йўллари тўлиқ цементобетон қилиб қайта қурилади
Бугун, 20 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-ҳоллида «Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Назаров Бухоро–Газли ва Қарши–Шаҳрисабз йўллари бўйича маълумот берди.
«Газли – Хоразм йўли тўлиқ цементобетон қилиб қурилганидан кўпчиликнинг хабари бор. Бу йўл қурилгунга қадар кўплаб эътирозлар бўлганди. Ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳам тушуниш мумкин, йўл узоқ, чанг-тўзон, тез ҳаракатланиб бўлмайди. Аммо йўлнинг бу қисми битказилганидан кейин ҳаммаси унут бўлди. Ҳозир бу равон йўлдан ҳаракатланиш ҳаммага ҳузур бағишлайди.
Аммо йўлнинг Бухоро ва Газли оралиғи эскича қолиб кетган. Биз бу йўлни ҳам цементобетон усулда қайта қурамиз. Аввал бир томони икки полосали қилинади, кейин иккинчи томони битказилади. Шунингдек Қарши – Шаҳрисабз йўли ҳам шундай қилиб қайта қурилади.
Қамчиқ довонидаги бундай йўлларимиз битказилди, бугунги кунда фойдаланувчилар миннатдор бўлишяпти. Қолган кичик қисмлар ҳам тез орада битказилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025