Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очиқ мурожаат: Ҳайдовчи, белгиланган жаримани ўз вақтида тўланг ёки автомобилингиз «дам олади»
Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам равишда ишлаб турибди.
Жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига белгиланган тезликка риоя этмаган ҳайдовчилар сони 3985 нафарга етганлиги қайд этилди.
Ушбу 3985 минг нафар, ўз вақтида жарималарни тўламаётган автотранспорт эгалари вилоятлар кесимида таҳлил қилинди.
Бунда, Тошкент шаҳридан 1462 та, Сирдарё вилоятидан 196 та, Жиззах вилоятидан 208 та, Самарқанд вилоятидан 350 та, Фарғона вилоятидан 80 та, Наманган вилоятидан 77 та, Андижон вилоятидан 68 та, Қашқадарё вилоятидан 261 та, Сурхондарё вилоятидан 144 та, Бухоро вилоятидан 95 та, Навоий вилоятидан 44 та, Қорақалпоғистон Республикасидан 22 та ва Тошкент вилоятидан 941 та автомобиль эгалари томонидан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этган.
Ўз навбатида, вилоятнинг 941 автомобиль эгасидан қанчаси ўз вақтида белгиланган жаримани тўлайди, қанчасининг автомобили жарима майдончасида “дам олади” буни Тошкент вилояти ЙҲХБ кейинроқ маълум қилади. Ҳозирда ЙҲХБ жарима майдончасига қўйилиши кутилаётган автомобиль эгаларини қайта огоҳлантирди ва “ов” бошланганлигини маълум қилди.
Мисол учун, Бўстонлиқ туманида рўйхатда турувчи А.Э.га тегишли бўлган “Малибу” русумли автомобил 202 минг 730 сўм қарздорлиги учун;
Зангиота туманида рўйхатда турувчи Б.С.га тегишли бўлган “Нексия 3” русумли автомобил 1 миллион 13 минг 650 сўм қарздорлиги учун;
Янгийўл туманида рўйхатда турувчи А.М.га тегишли бўлган “Матиз” русумли автомобил 202 минг 730 сўм қарздорлиги учун;
Чиноз туманида рўйхатда турувчи Ё.Х.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобил 202 минг 730 сўм қарздорлиги учун;
Янгийўл туманида рўйхатда турувчи Н.З.га тегиши бўлган “Спарк” русумли автомобил 202 минг 730 сўм қарздорлиги учун ва Ангрен шаҳридаги 47, Бекобод туманидаги 8, Бекобод шаҳридаги 4, Бўка туманидаги 14, Бўстонлиқ туманидаги 32, Зангиота туманидаги 149, Қибрай туманидаги 46, Қуйичирчиқ туманидаги 29, Оққўрғон туманидаги 28, Олмалиқ шаҳридаги 26, Оҳангарон туман ва шаҳридаги 54, Паркент туманидаги 88, Пискент туманидаги 15, Тошкент туманидаги 15, Ўртачирчиқ туманидаги 47, Чиноз туманидаги 80, Чирчиқ шаҳридаги 44, Юқоричирчиқ туманидаги 63, Янгийўл тумани ва шаҳридаги 166 нафар бошқа ҳайдовчилар автомобилда ишга кетаётганда, ўз яқинларингиз ёки фарзандларингиз билан дам олишга кетаётган вақтда автомобилсиз қолиш, оила даврасида бўлсангиз эшик тақиллаб “жаримани тўламабсиз” дейишса, ёқадими?!
Белгиланган 60 кунлик муддат ўтиб, жаримани тўламасдан юрган ҳайдовчилар бошқарувидаги автомобиллар давлат рақам белгилари ҳозирда ишлаб турган “AUTO CON” махсус мосламаси хотирасига киритилган, бундан ташқари, рўйхат асосида уйма-уй юрилиб махсус тадбир ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025