«Реал» президенти Бэйлнинг трансфер нархини белгилади

«Реал» президенти Флорентино Перес яримҳимоячи Гарет Бэйлнинг трансфер нархини белгилаб қўйди.
Telemadrid хабарига кўра, мулозим уэльслик футболчини 150 миллион евро тўлашга рози бўлган исталган клубга бериб юбормоқчи.
29 ёшли Бэйлнинг «Реал»ни тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар ўтган мавсумдан бери авж олган. Унинг хизматига «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ва «Милан» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Бэйл Примерада 19та ўйин ўтказиб, 6та гол урган.
Мавзуга оид

21:21 / 11.05.2025
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди

18:18 / 09.05.2025
Алонсо «Байер»дан кетишини эълон қилди. У «Реал»га келади

11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари

16:39 / 27.04.2025