Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла денгиз чегарасини ёпиб қўйди
Венесуэла Аруба, Бонэйр ва Кюрасао ороллари билан денгиз чегарасини ёпишга, у ерларга парвозларни тўхтатишга ва ўзаро муносабатларни қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Венесуэла вице-президенти Делси Родригес маълум қилди.
“Венесуэла бу давлатлар билан нафақат чегарани ёпишга, балки муносабатларни қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Бу чоралар уларнинг ҳукуматлари халқаро ҳуқуққа амал қилмагунча ва уларни ҳурмат қилмагунча амал қилади”, деб айтган Родригес.
Венесуэла вице-президентининг таъкидлашича, Кюрасао борасида чоралар вақт бўйича номаълум характерга эга. Бу орол Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатга киритишни истамаётган гуманитар ёрдам тўпланаётган марказлардан бирига айланган. Мухолифат ёрдам 23 февралдан бошлаб етказилишига ваъда берган.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025