Спорт | 00:21 / 21.02.2019
3260
1 дақиқада ўқилади

Францияда ёруғлик қиличларидаги беллашувлар расмий спорт тури деб тан олинди

Фото: Shutterstock

Франция қиличбозлик федерацияси ёруғлик қиличларидаги беллашувларни расмий спорт тури деб тан олди. Мамлакатда бундай беллашувларда иштирок этишни истовчилар сони жадал кўпаймоқда, деб хабар берди Mashable портали.

“Юлдузли жанглар” фильми ихлосмандлари яқинда классик қиличбозликка рақобат ташкил қилишлари мумкин. 

Янги спорт тури билан шуғулланиш учун “жидайлар” қиличининг поликарбонатдан ишланган, рангли ёруғлик диодлари билан жиҳозланган нусхасини ва ҳимояловчи анжом харид қилиш керак. Ушбу тўплам тахминан 400 долларга айланади.

Янги спорт туридаги қоидаларни одатий қиличбозликдаги каби белгилаш режалаштирилган. Беллашувда ғолиб бўлиш учун биринчи бўлиб 15 балл йиғиш ёки 3 дақиқада очколар бўйича ютиш керак. Бошга ва баданнинг юқори қисмига зарбалар 5 балл, оёқ-қўлларга 3 балл, қўл панжасига эса бир балл келтиради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид