Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тўйларни тартибга солиш тўғрисида қонун қабул қилиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, республиканинг ҳар бир ҳудуди узоқ вақт давомида шаклланган ўзига хос урф-одатларга эга. Барча оилавий маросим ва тадбирлар мана шу одатлар асосида ўтказилади.
“Бироқ, сўнгги вақтларда мазкур маросим ва тадбирлар кераксиз дабдаба, ортиқча сарф-харажатлар билан ўзгариб кетмоқда. Маҳалла вакиллари, хотин-қизлар қўмитаси ва кенг жамоатчилик томонидан аҳоли ўртасида бу борада кўплаб тушунтириш ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, мазкур масалада республика миқёсида амал қиладиган қонун даражасидаги ҳужжатнинг йўқлиги тўй ва маросимларни маромида ўтказишни тартибга солишга имкон бермаяпти", - дейилади петицияда.
“Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилишни ва унда юқоридаги масалалар аниқ белгиланишини таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024