Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор»нинг бир неча футболчиси ОЧЛ ўйинида логотипсиз формада ҳаракат қилди. Клуб раҳбарияти изоҳ берди
«Пахтакор» клуби матбуот хизмати клубнинг ОЧЛ плей-оффида БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши ўйин фотожамланмасини тақдим этди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу суратларда айрим футболчиларнинг либосида клуб ҳомийси логотипи туширилмаганига эътибор қаратишди. Чиндан ҳам бу ўйинда клубнинг янги футболчилари Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан ва Одил Ҳамробековнинг либосларида клубнинг асосий титул ҳомийси - «Метпром» белгиси йўқлигини кўриш мумкин.

Клуб бош директори Дмитрий Адисман ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
«БААнинг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигасининг плей-оффининг учинчи босқичидаги ўйинда «Пахтакор»нинг янги либосига вето қўйди. Шу туфайли футболчиларимиз майдонга эски либосда чиқишига тўғри келди.
Биз бу ўйинга янги форма тайёрлатгандик, аммо улар бизга янги йўл-йўл формада ўйнашга рухсат беришмади. «Ал-Наср»дагилар охирги дақиқаларда рад қилишди, майдон эгаси сифатида уларнинг бунга ҳаққи бор эди. Шу туфайли айрим либосларда логотип йўқ эди», – деган Адисман.
19 февраль куни ўтказилган ўйинда «Пахтакор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Шерлар» таркибида голларга Драган Черан ва Марат Бикмаев муаллифлик қилишди.
«Пахтакор» ОЧЛнинг гуруҳ босқичида «ўлим гуруҳи»дан жой олган. Тошкент жамоаси «D» гуруҳида Қатарнинг «Ас Садд», Эроннинг «Персеполис» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» жамоалари билан плей-оффга чиқиш учун баҳс олиб боради.
Ўзбекистон бу турнирда икки клуб билан иштирок этмоқда. «Пахтакор»дан ташқари, турнирда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Локомотив» ҳам қатнашади. Турнирга тўғридан-тўғри йўлланма билан йўл олган «темирйўлчилар» Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод», БААнинг «Ал-Ваҳда» ва Қатарнинг «Ал-Райян» клубларига қарши ўйинлар ўтказади.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025