Жамият | 17:38 / 22.02.2019
57445
2 дақиқада ўқилади

Ургутда фожиа: ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди

2019 йилнинг 22 февраль куни соат 2:01да Самарқанд вилояти Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласи Янгиариқ кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Ургут тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарида айтилишича, воқеа жойига зудликда 6 та асосий ва 1 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғин жойига соат 2:09да етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:22да қуршаб олиниб, соат 03:48да бартараф этилган. 

Фото: dyxx.uz

Ёнғин оқибатида уйнинг 150 кв метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда қўшни уйнинг 15 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида уй эгаси 1954 й.т. З.У., рафиқаси 1956 й.т. М.Р., қизи 1992 й.т. З.У., набиралари 2011 й.т. Х.М. ва 2013 й.т. Н.М.лар ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган. Шулардан, 2013 й.т. Н.М. куйиш тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига олиб кетилган, аҳволи қониқарли (10 фоиз куйиш тан жароҳати олган).

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг фарзандлари 1980 й.т. Х.У., 1986 й.т. О.У., келини 1993 й.т. Ш.Э., набиралари 2013 й.т. Ш.З. ва 2018 й.т. Ш.З.нинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид