Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эл-юрт умиди» жамғармаси навбатдаги стипендиялар саралаш танлови бошланганини эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси навбатдаги стипендиялар саралаш танлови бошланганлигини эълон қилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси танлов комиссияси хабарига кўра, саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтади: “Фан ва илмий-тадқиқотлар”, “Соғлиқни сақлаш”, “Давлат бошқаруви” ва “Иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари”.
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ, республиканинг барча ҳудудлардаги номзодлар учун бир хил ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, стипендия танловига номзодлардан ҳужжатлар жамғарманинг www.eyuf.uz интернет манзили орқали on-line тарзда электрон шаклда қабул қилинади. Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йил 20 февралдан 20 мартга қадар амалга оширилади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танловлари тартиби, қоидалари ва саралаш танлови ўтказиш жараёнлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали бериб борилади. Аксарият тез-тез сўраладиган саволларга жамғарма сайтида жавоблар мунтазам жойлаштириб борилади.
Мавзуга оид
15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади
16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
16:43 / 29.04.2025
«Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловлари ўтказилади
17:28 / 28.03.2025