Спорт | 00:03 / 23.02.2019
11870
2 дақиқада ўқилади

Жавоҳир Сиддиқов қатнашган «Пахтакор» машғулотларидан фотогалерея

Фото: Маъруф Асқаров / Tribuna.uz

Бугун 22 февраль куни «Пахтакор» жамоаси ЖАР стадионида машғулот ўтказди. Шота Арвеладзе «Ан Наср» мағлуб этилган ўйиндан сўнг жамоа тез орада янги трансферни эълон қилишини ва бу футболчи легионер эмаслигини айтганди.

Футбол мухлислари бу футболчи Жавоҳир Сиддиқов эканини тахмин қилишганди. Tribuna.uz мухбирлари миш-мишларга аниқлик киритиш мақсадида «Пахтакор» машғулотларини кузатди. Жавоҳир Сиддиқов «Пахтакор»нинг бугунги машғулотида қатнашди ва демак унинг собиқ клубига қайтаётгани рост.

Жавоҳирга хориж клублари ва ўзимизнинг «Локомотив»дан ҳам таклиф бўлгани айтилганди, бироқ Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатган яримҳимоячимиз футболимиз байроқдори «Пахтакор»ни танлади.

«Пахтакор» футболчилари машғулотларни кўтаринки кайфиятда ўтказишганини таъкидлаш керак. Жавоҳир Сиддиқов ҳам машғулотларда фаол қатнашди. Дарвозабон Элдор Суюнов ва ҳимоячи Акром Комилов алоҳида шуғулланишди.

Tribuna.uz  машғулотлар давомида камера обьективига тушган баъзи расмларни ҳавола қилди:

Мавзуга оид