Фан-техника | 20:08 / 24.02.2019
12846
1 дақиқада ўқилади
Huawei 5G технологиясини қўллаб-қувватловчи букилувчи смартфон тақдим қилди
Huawei компанияси MWC 2019 кўргазмасида 5G тармоқларни қўллаб-қувватловчи букилувчи смартфон Mate X’ни тақдим қилди.
Қурилма ёйилган ҳолда экрани диагонали 8 дюймни, букилган ҳолатда эса 6,6 ва 6,3 дюймни ташкил қилувчи OLED-экран олган.
Смартфон 3 та камера билан жиҳозланган бўлиб, уларни ҳам олд, ҳам орқа камера сифатида ишлатса бўлади. Бунинг учун букилган смартфонни бошқа томони билан ўгириш керак.
Қурилма иккита батарея олган бўлиб, уларнинг умумий қуввати 4500 мА-соатни ташкил қилади. Смартфон 55 Ватт қувват билан қувватланади. Смартфон 7 нанометрли процессорда ишлайди.
Смартфон 2019 йилнинг ўрталаридан сотувга чиқарилиб, нархи 2299 долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
21:12 / 10.09.2024