Жаҳон | 00:50 / 24.02.2019
13794
1 дақиқада ўқилади

Мадуро у билан бирор кор-ҳол юз берса халқни ватанни ҳимоя қилишга чақирди

Фото: РИА Новости / Стрингер

Венесуэла президенти Николас Мадуро у билан бирор кор-ҳол юз берса, мамлакат ҳарбийлари ва фуқароларини кўчаларга чиқиб, мамлакатни ҳимоя қилишга чақирди.  

“Мен халқ ва қуролли кучларга агар мен билан бирор кор-ҳол юз бергани ҳақидаги янгиликни эшитсалар, ватанни ҳимоя қилиш учун кўчаларга чиқишга бирор сония шубҳа қилмасликни буюраман”, деб айтган Мадуро.

Венесуэла президенти бу сўзларни уни қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиққан тарафдорлари олдида айтган. 

Мадуро, шунингдек, мамлакатни бошқараётгани ва уни келгусида ҳам бошқаришини айтган.  

“Мен давлатни ҳозир ва кўп йиллар давомида бошқаришда ҳар қачонгидан қатъийман, шу дарахт каби мустаҳкамман”, деб қўшимча қилган Мадуро.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид