Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўнлаб уяли телефонларни кийим остида яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади
Сирдарё вилояти божхоначилари уяли телефонларни юртимизга ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатларини фош этишди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, мамлакатимизга кириб келган фуқаро Р.Н. божхона назоратидан ўтиш чоғида божхона ходимларига ўз ёнида ҳеч қандай ноқонуний буюмлари йўқлигини маълум қилди. Аммо унинг хатти-ҳаракатлари ходимлар эътиборини тортди. Шундан сўнг ўтказилган шахсий кўрик натижасида ушбу қонунбузар эгнидаги кўйлаги остига хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 12,6 миллион сўмлик жами 37 дона телефонни яшириб олганлиги фош бўлди.
Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда фуқаро М.О. ҳам эгнидаги кўйлаги остига умумий қиймати 7.4 миллион сўмлик жами 24 дона телефонни яшириб олганлиги ошкор бўлди.
Фуқаро Х.Х. эса жами 57 дона “Samsung”, “Nokia” русумли қимматбаҳо телефонларни кийимлари ичига яшириб олган экан. Ушбу телефонларнинг умумий қиймати 14 миллион сўмни ташкил этади.
Юқоридаги қонунбузарлик ҳолатларининг фош этилиши натижасида умумий қиймати 34 миллион сўмга тенг бўлган 118 та уяли телефон ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди
21:27 / 23.05.2025