Афғонистонда 2018 йилда рекорд сонда тинч аҳоли ҳалок бўлди
2018 йилда Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 3,8 минг кишилик тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 7,1 минг киши яраланган. Бундай маълумотлар БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш миссияси ва инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ҳисоботида келтирилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қурбонлар сони 2017 йилга нисбатан 11 фоизга кўпайган. Қурбонлар ва жабрланувчилар умумий сони эса деярли 11 минг кишини ташкил қилган ва бундай маълумотлар ҳисобга олиб борилиши бошлангандан бери рекорд қиймат бўлди.
Маълум қилинишича, қурбонларнинг 63 фоизи ҳукуматга қарши курашувчи кучлар, жумладан “Толибон” ва ИШИД ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган. Шунингдек, террорчи-худкушлар ҳужуми ва ҳаво операциялари кўплаб умрларни олиб кетган.
“Афғонистонда тинч аҳолига етказилган зиён даражаси чуқур хавотирни уйғотади ва мутлақ йўл қўйиб бўлмасдир”, деб айтган БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили. У тинч аҳоли орасида қурбонларнинг янада кўпайишини тўхтатиш учун чоралар кўришга чақирган.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” жангарилари қарама-қаршилиги давом этмоқда, бундан ташқари ИШИД таъсири кучайиб бормоқда. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари террорчиликка қарши бутун мамлакат бўйлаб мунтазам операциялар ўтказиб келади.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024