АҚШ Ўзбекистон билан ҳамкорлик мустаҳкамланиб боришига умид қилмоқда
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари, элчи Элис Уэллс Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюради.
Давлат котиби ёрдамчиси биринчи ўринбосари Уэллс Тошкентга отланиб, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан биргаликда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги йиллик икки томонлама маслаҳатлашувларни ўтказиш мақсадида АҚШ ҳукумати идоралараро делегациясига бошчилик қилади.
У глобал ва минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги тинчлик жараёни, иқтисодий ва савдо келишувлари, инсон ҳуқуқлари ва диний эркинликлар ҳамда суд ислоҳоти, халқ таълими ва хотин-қизлар ҳуқуқи бўйича АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма дастурларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон ҳукумати юқори лавозимли вакиллари билан учрашади. Бу Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик соҳасида янги даврни очиб берган, президент Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида Вашингтонга қилган тарихий ташрифидан сўнг ўтказилаётган биринчи йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлади.
Қўшма Штатлар президент Мирзиёевнинг ислоҳот дастурлари ҳамда икки халқлар ўртасидаги кучли икки томонлама алоқаларнинг ривожини қўллаб-қувватлар экан, Ўзбекистон билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб боради деб умид қилади, дейилади АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024