Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кураш. Энди Осиё ўйинларида 7та эмас, 17та медаллар жамланмаси ўйналади
Бугун, 25 февраль куни Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Тошкентдаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон билан учрашув ўтказди. Унда ўзбек миллий спорти ҳисобланган курашнинг Осиё ўйинларидаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлида музокаралар олиб борилди.
Учрашувда МОҚ раҳбари мусобақанинг кураш бўйича баҳсларида вазнлар тоифасини кўпайтириш ғоясини илгари сурди. Ушбу таклиф Халқаро кураш ассоциацияси президенти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Бу бўйича Осиё Олимпия Кенгаши хулосаси Ҳанчжоу-2022, Нагоя-2026 ўйинлари ташкилий қўмитасига ҳам юборилди.

Учрашув якунларига кўра, 2022 йилги Осиё ўйинларидан бошлаб кураш 15та вазн тоифасида (7та эркаклар, 8та аёллар) ташкил этилади. Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин олади. Шу тариқа, ўзбек миллий спорти нуфузи Осиё ўйинларида янада кўтарилади ва кураш баҳсларда умумий ҳисобда 17та медаллар жамланмаси ўйналади.
Ҳайдар Фармон кеча, 24 февраль куни Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегация таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Осиё ўйинларида кураш илк маротаба мусобақа дастуридан ўрин олди. Индонезия мезбонлик қилган ўйинларда миллий спортимиз бўйича 7та вазн тоифасида баҳслар ташкил қилинди.
Осиё ўйинларида 7та вазн тоифасида (4та эркаклар, 3та аёллар) беллашувлар ўтказилган. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 14 спортчидан 12 нафари медалларга сазовор бўлганди.
Мавзуга оид
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
16:40 / 14.01.2025
Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
20:49 / 02.12.2024