Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
LG мослашувчан экранлар трендига жавоб қайтарди — V50 смартфони

MWC 2019 кўргазмасида LG корпорацияси V50 смартфонини тақдим этди. Унинг асосий фарқи — 5G ва алоҳида ғилоф шаклидаги иккинчи дисплейида. Зарурат туғилганда уни ўрнатиб, ҳатто 360 даражагача қайириш мумкин, дейилади The Verge'да.

V50 смартфонининг асосий OLED-экрани диагонали 6,4 дюймни ташкил қилади, пиксели - 3120X1440. Қўшимча экран диагонали эса — 6,2 дюйм.

Смартфон LG'нинг 5G ва Snapdragon 855 процессори билан таъминланган биринчи қурилмаси бўлди. V50 яхшиланган совутиш тизими ва 4000 мАс батареяга эга бўлди. Қурилманинг орқа томонига 12, 16 ва 12 МП'ли уч камера ўрнатилди. Панелнинг олд қисмида 8 ва 5 МП'ли икки фронтал камера жойланган. Смартфон 6 Гб оператив ва 128 Гб ички хотирага эга.
Янги смартфон Dual Screen технологиясини қўллаб-қувватлайди. Манбада таъкидланишича, V50 смартфони нархи ва сотувлар санаси ҳозирча номаълум.



Таъкидлаш жоизки, 20 февраль куни Samsung ўзининг мослашувчан Galaxy Fold экранли илк смартфонини намойиш қилди. Қурилмадан оддий смартфон кўринишида ҳам, планшет кўринишида ҳам фойдаланиш мумкин. Samsung смартфони 26 апрелдан 2 минг доллар нархда сотилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 24 февраль куни Huawei ўзининг мослашувчан экранли янги смартфонини тақдим этди. Унинг сотувлари ҳам шу йилда йўлга қўйилиб, 2300 еврога баҳоланиши қайд этилмоқда.
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

15:25 / 24.03.2025