Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ростов» Россия Кубоги ярим финалига чиқди. Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди
Россия Кубогида ярим финал ўйинлари бошланди. Илк ярим финалчи номини аниқлаш учун «Ростов» ҳамда «Краснодар» жамоалари тўқнаш келишди. Жамоаларнинг Краснодарда ўтказилган биринчи ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
Жавоб баҳсида «Ростов» устунликка эга бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди. Ўйиндаги ягона гол 87-дақиқада Ивелин Попов томонидан урилди.

Бу вазиятда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдонига яқинлашиб очиқ турган шериги Ивелин Поповни қулай вазиятга олиб чиқди. Попов эса ҳимоячини алдаб, дарвозани ишғол қилди.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025