Тузнинг янги хавфи маълум қилинди
Мюнхен университети (Германия) олимлари аниқлашича, инсон организмида ош тузининг чўкиндиси аллергик реакциялар ривожига олиб келади. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.
Мутахассислар атопик дерматит - сурункали аллергик касаллик билан оғриган беморларнинг тери намуналарини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, терининг тегишли қисмларида натрий даражаси нормадан 30 баробар юқори экан.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, натрий хлориди Th2-ҳужайраларни интерлейкин-4 (IL-4) ва интерлейкин-13 (IL-13) оқсилларини юқори миқдорда ишлаб чиқишга мажбурлайди. Натижада, атопик дерматитни ўз ичига олган тери яллиғланиши касалликлари ривожланади.
Th2-ҳужайралари CD4+ хелпер T-ҳужайраларнинг субпопуляцияси саналади. Агар содда T-ҳужайра, яъни, антиген билан алоқада бўлмаган ҳужайра В-лимфоцитлар орқали фаоллаштирилса, унда у Th2’га айланади ва антижисмлар ҳамда яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи цитокинларни катта миқдорда ишлаб чиқара бошлайди. Кўрсатилишича, юқори туз концентрациясида T-ҳужайралар Th2’га қайта айланади.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024