Ҳиндистон мамлакат душманларига уруш билан таҳдид қилди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг маълум қилишича, мамлакат душманлари вазиятни беқарорлаштириш учун терактлар ва фитналардан фойдаланмоқда. Унинг сўзлари Associated Press томонидан келтирилган.
«Ҳиндистон курашади, яшайди, меҳнат қилади ва ғалаба қозонади», - деди у, ҳукмрон Ҳинд халқ партияси вакиллари олдида чиқиш қилиб.
Агентликнинг таъкидлашича, бош вазир Покистон билан Кашмирдаги зиддият ҳақида гапирмаган. Шу билан бирга, партия аъзолари қўшни мамлакатга янги зарбалар бериш кераклигини айтишган.
Бундан ташқари, Ҳиндистон Мудофаа вазирлигидаги манбаларнинг билдиришича, Исломобод «Жайш-а-Муҳаммад» террорчилик гуруҳи етакчиларини ўз ҳудудида яширяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон ва Ҳиндистон яна бир-бирига ўт очганди.
Ундан олдин эса Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширганди. Шундан сўнг, Ҳиндистон жавоб қайтариб, Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024