Жамият | 18:57 / 28.02.2019
7033
4 дақиқада ўқилади

«Менинг юртим»да 4 мартдан иккита миллий сериал намойиши бошланади

«Менинг юртим» телеканали баҳорий мавсумда телетомошабинлар талаб ва истакларига биноан ранг-баранг дастурларни ҳозирлаб қўйган. Ўнлаб шоу дастур ва мега лойиҳалар билан бир қаторда, албатта, янги сериаллар ҳам эфирдан жой олган.

My5 телеканали миллий сериалларга алоҳида эътибор қаратиши барчага маълум. Информацион, ижтимоий ёки бошқа теледастурларда айтилган, бироқ етарлича самара бермаган, томошабин онгига қадар кириб бормаган талай мавзулар борки, уларни миллий сериал орқали таъсирчан кўринишда етказиш мақсадга мувофиқ. Шу сабабли 2019 йил 4 мартдан биратўла иккита миллий сериал намойиш этила бошланади:

«Журналист» – бу сериал «Менинг юртим» телеканали мухлислари учун янги мавсум туҳфаси десак янглишмаймиз. Баҳорнинг илк кунлариданоқ премъераси кутилаётган «Журналист» сериали замонамиз ёшларининг бугунги ҳаёти ва интилишлари ҳақида ҳикоя қилади. Сериалнинг бош ғояси ёшларни ҳаёт синовларида қоқилмасликлари учун илмли, мустақил фикрига эга, ватанпарвар ва ўз касбига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашдан иборатдир. Зеро, сериал қаҳрамони Дунё ҳам замонамиз қаҳрамони бўлиб, 20 ёшда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини тугатиб таҳририятда, журналист сифатида иш бошлайди. Унинг мақолаларида кўтарилган долзарб муммолар ва мавзулар барчани лол қолдиради. Севиб-севилиб турмушга чиқади бироқ, бахтли онлари кўпга бормайди, ёзган мақоласи туфайли оиласи пароканда бўлади. 200 қисмдан иборат бўлган «Журналист» сериалини 4 мартдан бошлаб соат 20:45да томоша қилишингиз мумкин.

«Заҳарли томчилар» – сериали навбатдаги миллий сериал премъераси бўлиб, унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар кўтарилган. Сериал орқали жамиятда ёвузликни касб қилган ёшларимизни психотроп моддалар билан ҳаётини заҳарлаётган кимсалардан огоҳ бўлиш, уларга қарши кураш кераклиги уқтирилади. Зеро, бугун огоҳлик давр талабидир. Шунинг учун ҳам сериал бизни жамиятмиз олдидаги ижтимоий масъулиятимизни унутмасликка чорлайди. Унда теварак атрофимизда содир бўлаётган воқеликка нисбатан лоқайдлик фожиавий оқибатларга олиб келиши ўткир сюжетли саҳналар орқали очиб берилади. Бундан кўринадики, ушбу сериал барчамизни огоҳликка даъват этиб, муҳим ижтимоий ва тарбиявий аҳамият касб этади. «»Заҳарли томчилар» сериалини 4 мартдан бошлаб соат 21:15да томоша қилишингиз мумкин.

Миллий сериалларнинг эфирга кириб келиши муносабати билан томошабинлар қалбидан ўрин олган мазкур сериаллар вақтида ўзгариш бўлади:

«Ғаройиб доктор» - аутизм касаллигига чалинган ғайритабиий истеъдод соҳиби бўлган доктор Шон Мёрфи ҳақидаги ушбу сериалнинг иккинчи мавсуми янада қизғин тус олмоқда. Эндиликда сериал мухлислари доктор Шоннинг тиббиёт соҳасида эришган кутилмаган натижаларига гувоҳ бўлишлари мумкин. «Ғаройиб доктор» сериалини  4 мартдан соат 18:30дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин.

«Пул ва гул ишқи» - дастлабки қисмлариданоқ мухлислар қалбидан чуқур жой олган бу сериал воқеаларида янги тафсилотлар аён бўлмоқда. Элиф ва Ўмернинг шижоати туфайли Нилуфар жиноий гуруҳ қўлидан қутқарилди, қаҳрамонларимиз дастлаб ўзлари дуч келган жиноий жумбоқлар ечимига оз бўлса-да жавоб топа олишди. Бироқ парда ортида турган маккор кучлар уларни янада чигал ва қийин синовлар томон бошламоқда. Бу эса ҳар қандай томошабинни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Энди сиз «Пул ва гул ишқи» сериалини  4 мартдан соат 19:00дан бошлаб томоша қилишингиз мумкин.

 Реклама ҳуқуқи асосида

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид