Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзавтосаноат» Наманганда янги корхонани ишга туширди. Унда велосипед ва мотоцикллар ишлаб чиқарилади
“Ўзавтосаноат” АЖ 27 февраль куни Наманган вилоятининг Норин туманида велосипед ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.
Мазкур корхонани ташкил этиш бўйича Келишув “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Lifan Group Co.Ltd” компанияси томонидан имзоланган. “Lifan Group Co.Ltd” компанияси ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг августида президент Шавкат Мирзиёев велосипед ишлаб чиқаришни кўпайтириб, йўл бўйларида велойўлакчалар ташкил этиб, велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлаган эди.
Корхонада дастлаб ишлаб чиқариш ҳажми йилига 150 мингни ташкил қилади. Босқичма-босқич мазкур кўрсаткич ошиб бориши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестицион дастурига киритилган бўлиб, унинг доирасида мамлакатга 200 минг АҚШ доллар инвестиция жалб қилиниши кўзда тутилган.
Келгусида “Norin Moto Bike” МЧЖ корхонада мотоцикллар, трицикллар, скутерлар ва мопедлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
«Norin Moto Bike» заводи ходимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан олдин Хитойда тажриба ўтаб қайтган. Янги завод ҳозирда 150 дан ортиқ маҳаллий аҳолини ишга жойлаштириш имконини беради, келгусида иш ўринларини 500 тага етказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025