Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида икки поғона юқорилади
2019 йилги Қонун устуворлиги индексида Ўзбекистон 126 давлат ичида 94-ўринни эгаллади. The World Justice Project халқаро мустақил ташкилоти рейтинги натижалари шундан далолат бермоқда.
Янгиланган рейтингда Ўзбекистон икки поғона юқорилаб, 0.46 балл тўплаган. Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида эса республикамиз 13 мамлакат орасида 12-ўринда.
The World Justice Project'га кўра, Қозоғистон - 65, Қирғизистон - 85, Россия - 88, Беларусь эса 66-поғонада қайд этилган. Тожикистон ва Туркманистон рейтингда йўқ.
Қонун устуворлиги рейтинги 2010 йилда ишлаб чиқилган. У мамлакатларнинг ҳуқуқий муҳитни таъминлашга оид ютуқларини баҳолайди.
Маълумотлар саккиз назорат кўрсаткични бирлаштиради: ҳукумат институтлари ваколатлари чекланганлиги, коррупциянинг йўқлиги, тартиб ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳукумат институтлари шаффофлиги, қонунларга риоя қилиш, фуқаролик ва жиноий жавобгарлик.
Қонун устуворлиги рейтингида Дания, Норвегия ва Финляндия мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Энг ёмон натижалар Конго, Камбожа ва Венесуэлага тегишли.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
19:21 / 29.04.2025
Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди
09:54 / 23.04.2025