Спорт | 19:00 / 01.03.2019
9834
1 дақиқада ўқилади

«Шанхай СИПГ» Хитой чемпионатини ғалаба, Одил Аҳмедов эса гол билан бошлади

Фото: Getty Images

Хитойда Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми бошланди. 

1-турда Шанхай дербиси ўтказилди. Унда «Шанхай Шэнхуа» амалдаги чемпион «Шанхай СИПГ»ни қабул қилди. 

Ўйин меҳмонларнинг катта устунлиги остида ўтиб, 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Голлардан бири ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳисобига ёзилди.

Хитой Суперлигаси, 1-тур
1 март
«Шанхай Шэнхуа» - «Шанхай СИПГ» 0:4
Голлар: Гуарин (45+3 автогол), Лу Венюн (65), Оскар (78), Аҳмедов (88)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид