Спорт | 08:41 / 01.03.2019
7815
2 дақиқада ўқилади

«Валенсия» Испания кубоги финалига чиқди

Фото: Valencia CF

«Валенсия» Испания кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида «Бетис»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалда «Барселона»га қарши ўйнайдиган бўлди. «Бетис» майдонидаги дастлабки баҳс 2:2 ҳисобида якун топганди.

«Месталья»даги ўйин тақдирини 56-дақиқада Родриго томонидан урилган ягона гол ҳал этди. Унга биринчи ўйиннинг 90+2-дақиқасида гол уриб, жамоани мағлубиятдан қутқариб қолган Кевин Гамейро ассистентлик қилди.

Финал ўйини 25 май куни Севильядаги «Бенито Вилламарин» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «Барселона» 40 марта Испания кубоги финалигача етиб борган бўлиб, уларнинг 30тасида қўли баланд келган. «Валенсия» эса ҳал қилувчи баҳсда 16 марта майдонга тушиб, уларнинг 7тасини ўз фойдасига ҳал этган. Валенсияликлар охирги марта 2008 йилда мамлакат кубоги финалида ўйнашганди.

Испания кубоги
1/2 финал, жавоб учрашуви
Валенсия – Бетис 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 56 Родриго.
Валенсия – Доменек, Габриэл, Гайя, Пиччини, Ронкалья, Васс (Солер, 75), Парехо, Коклен, Гедеш, Гамейро (Диакаби, 85), Родриго (Черышев, 68).
Бетис – Роблес, Сидней (Феддаль, 84), Манди, Бартра, Ло Чельсо, Каналес, Гуардадо (Тельо, 79), Вильям Карвалью, Хесе, Герреро (Морон, 65), Санчес.
Биринчи ўйин: 2:2

 

Мавзуга оид