Видео: Тошкентда ҳайдовчи ва кондуктор пенсионер аёлни автобусдан ҳайдаб чиқарди
Интернетда автобус ҳайдовчиси ва кондуктор йўл ҳақи тўламаган пенсионер аёлни автобусдан ҳайдаб чиқаргани тасвирланган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг хабар беришича, воқеа бугун, 1 март куни Тошкентда, 51-сонли йўловчи автобусда содир бўлган.
Видеодан кўриш мумкинки, автобус ҳайдовчиси транспортни тўхтатган ва пенсионер аёлдан пул тўлашни талаб қилган. Шу билан бирга, йўловчилардан бири кекса аёлнинг ўрнига йўл ҳақи тўлаб бериш таклифи билан чиққан, лекин ҳайдовчи ва кондуктор унинг пулини олишдан бош тортишади.
Кондуктор пенсионер аёлни бир неча бор кўрганлиги ҳақида маълум қилган. Охир-оқибат ҳайдовчи ҳамда кондуктор кекса аёлни автобусдан ҳайдаб чиқарган.
Тегишли ташкилотлар, шу жумладан, «Тошшаҳартрансхизмат» ушбу ҳодиса бўйича ҳозирча изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсга пандусни тушириб бермаган автобус ҳайдовчилари жазоланганди.
Мавзуга оид
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024