Жаҳон | 08:03 / 02.03.2019
5961
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Мадуро билан алоқадор 49 кишининг визасини бекор қилди

Фото: РИА Новости

АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадурога алоқадорликда айбланган 49 кишининг визаларини бекор қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Давлат департаменти баёнотига асосан хабар бермоқда.

Идорадан маълум қилишларича, «Мадуро амалдорлари ва уларнинг оилаларига» нисбатан бундай сиёсатни қўллаш давом эттирилади.

Давлат департаменти бу шахсларни Венесуэлада инсон ҳуқуқларини бузиш ва демократияга путур етказишда айблади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Венесуэла БМТда Гуайдо бўйича баҳслашиб кетганди.

Хусусан, АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс, агар мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо Колумбиядан қайтгач таъқиб этилса, Венесуэла ҳукуматига «глобал жавоб» билан таҳдид қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид