Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги мактабда жанжал: ЁЧТ ўқитувчиси ўқувчини уриб, жароҳат етказди
2019 йилнинг 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жойлашган ўрта мактабнинг Ёшларни чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчиси Д.Б. синф хонасида ўзаро жанжал оқибатида шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ж.Х.нинг қорнига қўли билан уриб жароҳат етказган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, рўй берган ҳодиса оқибатида Ж.Х. касалхонага ётқизилган. Д.Б. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025