Жаҳон | 22:45 / 03.03.2019
10406
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэлада ҳокимиятни ўзгартириш учун коалиция тузишни режалаштирмоқда 

Фото: РИА Новости

АҚШ Венесуэлада ҳокимиятни ўзгартириш учун коалиция тузишга интилмоқда, деб маълум қилди АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон. 

“Мен Мадурони, бутун коррупциялашган тузумни ўзгартириш учун иложи борича катта коалицияни кўришни истардим. Биз буни қилишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деб айтган Болтон CNN телеканалига берган интервьюсида. 

Аввалроқ немис ОАВ Венесуэала мухолифати етакчиси Хуан Гуайдонинг “исёни” амалга ошмагани ҳақида ёзишган.

Жумладан, Frankfurter Allgemeine нашрининг ёзишича, Гуайдонинг халқаро кўмак сўраши унинг ожизлигидан дарак беради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид