Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Олимпиада вақтида меҳмонхоналар танқислиги муаммосининг антиқа ечимини таклиф қилди
Япония 2020 йилги Олимпиада вақтида меҳмонхона хоналари танқислиги муаммосини ҳал қилишнинг антиқа йўлини таклиф қилди.
Токиода ўтадиган ўйинлар бутун дунёдан 10 млнга яқин сайёҳни жалб қилади. Шу сабабли Япония пойтахти олдида бундай кўп миқдордаги сайёҳларни жойлаштириш муаммоси вужудга келди: мутахассисларнинг прогнозларига кўра, кунига ўртача 14 мингта хона етишмайди.
Бу муаммони ҳал қилиш учун сайёҳларга сув устидаги меҳмонхоналарда тўхташ таклиф қилинмоқчи. Бу вазифани Токио кўрфазида турувчи круиз лайнерлари ўз зиммасига олади.
Япония саёҳатлар бюроси турагентликларга пакетлар сотишни бошлади ва бозорнинг бу таклифга муносабати ижобий бўлган. Сайёҳлик компаниялари сайёҳлардан кўплаб мурожаатлар олмоқда, чунки бундай меҳмонхоналарда туриш одатдагиларидан фарқ қилади. Кўпчиликка Олимпиадага ташриф вақтида круизда бўлиш тажрибасига эга бўлиш ғояси маъқул келган.
Хусусан, Токиодан ярим соатлик узоқликда жойлашган Йокогамада Sun Princess круиз лайнерида жойлашиш таклиф қилинади. Ўйинлар вақтида бу лайнер 1011 меҳмонни қабул қилиши мумкин. Унда бир кеча туриш нархи 270 доллардан бошланади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025