Бош прокуратура Сурхондарёда ўзига ўт қўйган фуқаро бўйича қўшимча маълумот берди
2019 йил 25 февраль куни Термиз тумани, “Учқизил” маҳалласи ат-Термизий кўчаси марказида фуқаро Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0,5 литр ҳажмдаги полиэтилен идишда бўлган бензин ёқилғисини устига сепиб, қўлида бўлган зажигалка-ёндиргич орқали ўзини ўзи ёқиб юборгани хабар берилганди.
Натижада, Б.Э. куйиш тан жароҳатлари билан Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 2019 йил 25 февралдаги эксперт хулосасига кўра, фуқаро Б.Э.да тананинг 15% I-II даражали термик куйиши натижасида, оғирлик даражасига кўра “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати аниқланган.
Б.Э.нинг ўзидан ўз жонига суиқасд қилиш сабаби ўрганилганда, 2018 йил 5 декабрь куни Термиз туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорлик қилиб келаётган савдо шохобчаси бузиб ташлашни талаб этилганлиги боис, ҳокимлик биноси олдида ўз жонига суиқасд қилганлиги важини баён қилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Туман ҳокимлигида Б.Э.нинг ер ажратиш ҳақидаги мурожаатлари мавжудлиги факти ўрганилганда, у ушбу воқеага қадар туман ҳокимлигига ер ажратиш ҳақида расман мурожаат қилмаганлиги аниқланган.
Аниқланишича, Б.Э. тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган, бироқ турмуш ўртоғи О.Ж. 09.03.2018 йилда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш билан шуғулланишга рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлган.
Бироқ, О.Ж. тумандаги “Учқизил” маҳалласида 2018 йил бошларидан 50 кв.м. ер майдонда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда айвон (навес) қуриб олиб, ундан умумий овқатланиш шохобчаси сифатида фойдаланиб, аҳолига “перашки” пишириб сотиш билан шуғулланган.
2018 йил ноябрь ойида туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими томонидан Б.Э. юқоридаги ноқонуний қурилишни бузиб олиш ҳақида оғзаки равишда огоҳлантирилган ва у оила аъзолари билан бирга 2018 йил 4-5 декабрь кунлари ноқонуний қурилмани ўз ихтиёри бузиб олиб, бузишдан чиққан қурилиш материалларини ўзлари олиб кетган.
ВМнинг 467-сонли қарорининг 8-бандида ваколатли орган ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда, ушбу иморатни қурган шахсни 15 кун муддатда ихтиёрий бузиб олиш тўғрисида огоҳлантириб, далолатнома расмийлаштириш белгиланган.
Бироқ, Б.Э. қонуний қурилмани ўз ихтиёри билан бузиб олганлиги боис, ҳужжат расмийлаштирилмаган.
Текшириш давомида Термиз туман ҳокимининг 28.02.2019 йилдаги 1074-сонли қарорига асосан Б.Э.га туманнинг “Учқизил” маҳалласи ҳудудидан вақтинча фойдаланиш учун енгил металл қурилмадан иборат 8,0х4,0 метр ўлчамдаги 40,0 м.кв. ер майдонида кўчма “Савдо раста”ни ўрнатишга рухсат берилиши таъминланди.
Б.Э. ҳозирда ҳеч кимга даъвоси йўқлигини, қилган ишидан пушаймонлигини маълум қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024