Спорт | 00:48 / 04.03.2019
7123
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. Моратанинг дубли "Атлетико"га ғалаба келтирди

Фото: Twitter/LaLiga

Испания чемпионати 26-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўтказилди. 

"Атлетико Мадрид" сафарда "Реал Сосьедад"га қарши майдонга тушиб, ишончли ғалабани қўлга киритди – 0:2. Меҳмонларнинг икки голига ҳам Мората муаллифлик қилди. 

"Эйбар" эса ўз уйида "Сельта" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди – 1:0.

"Бетис" уйига меҳмон бўлган "Хетафе" 1:2 ҳисобида ғолиб бўлди. 

Реал Сосьедад – Атлетико Мадрид 0:2 
Голлар: 0:1 – 30 Мората, 0:2 – 33 Мората.

Эйбар – Сельта 1:0
Гол: 1:0 – 87 Энрик.

Бетис – Хетафе 1:2
Голлар: 0:1 – 20 Кабрера, 0:2 – 44 Мата, 1:2 – 75 Санчес.

Мавзуга оид