Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Локомотив» Чемпионлар Лигасини ишончли ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон чемпиони «Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини бошлади. «Темирйўлчилар» гуруҳ босқичининг 1-турида БААнинг «Ал Ваҳда» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Ўйиннинг 6-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов бурчак зарбасидан сўнг бош билан гол уриб ҳисобни очди. 90+3-дақиқада эса «Локо» сардори Ислом Тўхтахўжаев жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллаб якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0.
ОЧЛ-2019
«B» гуруҳи, 1-тур
ЛОКОМОТИВ – АЛ-ВАҲДА 2:0
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (6), Ислом Тўхтахўжаев (90+3).
Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров (Алишер Шоғуломов, 66), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филипп Райевац, 85), Ҳусниддин Ғофуров (Арслонмурод Омонов, 77), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Диёр Туропов.
Ал-Ваҳда: Муҳаммад Ал Шамси, Муҳаммад Баргаш, Ҳамдан Ал Камоли, Аҳмад Рашид, Ҳусайн Аббос (Ҳалил Иброҳим, 35), Муҳаммад Абдулбосит (Тариқ Ал Ходаим, 62), Рим Чанг Ву, Султон Ал Гафри, Мансур Ал Харби (Муҳаммад Рашид, 75), Леонардо, Себастьян Тальябуэ.




Мавзуга оид
23:19 / 04.03.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди
21:13 / 17.02.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Риаскоснинг дубли эвазига «Ас Садд»ни мағлуб этиб, плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди
23:07 / 21.10.2024
ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқда дуранг қайд этиб, 8-ўринда қолди
21:16 / 02.10.2024