Ўзбекистон | 09:53 / 04.03.2019
5635
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда автомобиллар ҳисобини юритиш ягона электрон тизими яратилади

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъул ходимлари Uzcard компанияси вакиллари билан учрашдилар. Вазирлик томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар бўйича ғоялар таклиф этилди.

Хусусан, автомобиль транспортининг хавфсизлигини таъминловчи инновацион усулларни жорий этиш бўйича лойиҳа тақдим этилди. Мазкур лойиҳага кўра бензинда юрувчи ва газ баллонли транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобини юритиш ягона электрон тизимини (блокчейн технологиясини қўллаган ҳолда) яратиш назарда тутилган.
 
Ўз навбатида, Uzcard компанияси вакиллари таклиф этилган лойиҳага техник топшириқ тузишга талаб қўядиган асосий буюртмачини аниқланган тақдирда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.
 
Шунингдек, учрашувда тез суръатларда ривожланиб бораётган электромобиль соҳаси учун йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, самарали экотизимни яратиш ва уни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Муҳокамалар якунига кўра томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, мазкур йўналишдаги самарали экотизимни яратиш, транспорт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик ҳақида келишдилар, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид