Жаҳон | 08:54 / 04.03.2019
8091
2 дақиқада ўқилади

Сергей Скрипалнинг онаси ўғли заҳарлангани ҳақида билмайди

Фото: PETER NICHOLLS/REUTERS

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг жияни бўлган Виктория Скрипаль сўзларига кўра, унинг онаси Еленага ўғли заҳарлангани ҳақида айтишмаган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, 90 ёшли Елена Скрипалга ўғли ва набираси Юлия Буюк Британияда бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилишган.

«Унга Юлия ва Сергей Буюк Британияда изсиз йўқолгани, биз улар қаерда эканлигини билмаслигимиз ҳақида хабар берилди. У шундай деди: мен бу дунёда нималар содир бўлаётганини тушунмаяпман, ва нима учун айнан улар», - дея маълум қилди Виктория Скрипаль.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалнинг онаси ўғлини бедарак йўқолган деб тан олишни талаб қилганди.

Елена Москва полициясига 2018 йил март ойида Солсберида заҳарланган ўз қариндошларини бедарак йўқолган деб тан олишни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Бундан олдин, Скрипаллар қандай қилиб тирик қолгани тушунтириб берилганди.

Мавзуга оид