Фан-техника | 23:37 / 05.03.2019
60016
2 дақиқада ўқилади

Bugatti дунёдаги энг қимматбаҳо автомобилни тақдим қилди

Фото: bugatti.com

Франциянинг Bugatti автомобилсозлик компанияси ўзининг 110 йиллик юбилейига дунёдаги энг қимматбаҳо автомобил – La Voiture Noire моделини 5 мартда бошланган Женевадаги автосалонда тақдим қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.

bugatti.com
bugatti.com

Гиперкарнинг нархи 11 млн еврони ташкил қилади. У ягона нусхада ишлаб чиқарилган бўлиб, ўз харидорини топиб бўлди. Автомобил эгасининг исми ошкор қилинмаган.

Янги модел компания асосчиси Жан Бугаттининг ўғли 1936 йилда ишлаб чиққан Bugatti Type 57 SC Atlantic купесининг замонавий нусхаси ҳисобланади.

bugatti.com

“Биз қадимий анъаналар, Франция ва Жан Бугатти ижодига ҳурмат бажо келтирамиз. Шу билан бирга биз ноёб технологиялар, нафосат ва ақлбовар қилмас ҳашаматни янги даврга кўчирмоқдамиз”, деб айтган Bugatti президенти Стефан Винкельманн.

Машина 8 литрли, 16 цилиндрли двигател билан жиҳозланган. Унинг қуввати 1500 от кучини ташкил қилиши айтилган, 100 км/соат тезликка 2 сониядан сал кўпроқ вақтда эришади.

bugatti.com
bugatti.com

Мавзуга оид