Ўзбекистон | 23:34 / 05.03.2019
6133
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги ва "Буюк келажак" ўртасида меморандум имзоланди

5 март куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда "Буюк келажак" ХННТ ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат Энергетика вазири Алишер Султонов ва "Буюк келажак" ХННТ ижрочи директори вазифасини бажарувчи Зуҳра Азимова томонидан имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати. 

Томонлар ҳамкорлик доирасида қўшма эксперт гуруҳини тузишга, мамлакатнинг энергетика соҳасини қайта ислоҳ қилишга ва унинг интенсив ривожланишига таъсир кўрсата олиши мумкин бўлган лойиҳаларни муҳокама қилиш ва таклиф қилишга келишиб олишди.

Меморандумга мувофиқ, томонлар хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон энергетика секторини интенсив ривожантиришни режалаштиришмоқда. Мамлакат ёқилғи-энергетика комплекси устувор йўналишларини ривожлантириш, электроэнергия ва нефть-газ соҳасини ислоҳ қилиш, замонавий технологияларни қўллаб қайта тикланувчи энергия манбалари ва инфратузилма объектларини қуриш кабилар шулар жумласидандир. 

Ҳужжатга кўра, томонлар таълим семинарларини ташкиллаштириши, музокаралар ўтказиш учун етакчи мутахассисларни жалб қилиши, лойиҳалар бўйича қарорлар қабул қилиши бўйича ҳамкорлик қилиши мумкинлиги кўзда тутилган. 

Мавзуга оид