Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад Жавод Зариф Башар Асаднинг Эронга ташрифидан бехабар бўлган
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Сурия президенти Башар Асаднинг Теҳронга ташрифи ҳақида аввалдан билмаган. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Баҳром Қосимий ISNA’га айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Reuters.
«Ташқи ишлар вазирлиги ҳеч қандай даражада маълумотга эга эмас эди ва бу нуқсон ташриф охиригача давом этди», - деди у. Қосимийнинг маълумотларига кўра, бундай мувофиқликнинг йўқлиги Зарифнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарори сабабларидан бирига айланди.
«Истеъфо хусусий, алоҳида масала эмас эди», - дея қўшимча қилиб ўтди у. Унинг таъкидлашича, бу вазирлик ва, умуман, мамлакат дипломатик тизимини ўз ўрнига қайтаришга уриниш эди.
Сурия президенти Башар Асад 25 февралда Эронга ташриф билан келди. У Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди. Икки етакчи икки томонлама муносабатларни ва Сочида Сурия бўйича ўтган саммит натижаларини муҳокама қилишган. Асад, шунингдек, Теҳронда Эроннинг олий диний етакчиси оятуллоҳ Али Ҳоманаий билан учрашган.
Шу куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф истеъфога чиқишини маълум қилди. Бироқ, Ҳасан Руҳоний унинг истеъфосини қабул қилмади.
Жавод Зариф Эрон ташқи ишлар вазирлигига 2013 йилдан бери раҳбарлик қилиб келади. Айнан у 2015 йилда Барак Обама президентлиги вақтида ядровий битимни имзолаган. Кейинги йилларда у жаҳон аренасидаги таниқли шахслардан бирига айланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025