Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент юк ва йўловчи ташиш тизимига оид янги қарор имзолади. 1 июлдан қатор талаблар бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 1 июлдан эътиборан қуйидагиларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:
а) халқаро ташувларда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия карточкаларини бериш учун давлат божини тўлаш тартиби;
б) қуйидагиларни мажбурий сертификатлаш:
«Евро-5» ва «Евро-6» экологик синфлари талабларига жавоб берадиган, Европа иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган ҳамда олиб кирилувчи янги юк ва махсус автотранспорт воситаларни, шунингдек, юкларни автомобиль транспортида ташиш учун тиркама ва ярим тиркамаларни;
транспорт-экспедиторлик хизматларини;
в) йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжудлиги тўғрисидаги талабни, агар чек берилиши ёки йўловчи сафарини электрон рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлса;
г) малака талабларига мувофиқлик учун аттестациядан ўтиш тўғрисидаги талаб:
автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;
корхона штатида автотранспорт воситалари эксплуатацияси ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мутахассис алоҳида бирлиги мавжуд бўлганда, шунингдек, белгиланган тартибда аттестациядан ўтганда, юридик шахснинг раҳбари;
д) автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахслар балансида автотранспорт воситаларининг мавжудлиги тўғрисидаги талаб.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025