Жаҳон | 11:58 / 05.03.2019
8601
2 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтон президентликка номзодини қўйишдан бош тортди

Фото: Jewel Samad/AFP/Getty Images

АҚШ президентлигига Демократик партиядан собиқ номзод Хиллари Клинтоннинг маълум қилишича, келгуси сайловларда бу лавозимга ўз номзодини қўймайди. Бу ҳақда у News 12 телеканалига интервьюда хабар берди.

Клинтоннинг сўзларига кўра, сайлов кампаниясида иштирок этишдан бош тортганига қарамасдан, у «ишлаш, гапириш ва ўз позициясини ҳимоя қилишда» давом этади. Шунингдек, сиёсатчи демократлардан номзодларни фаол қўллаб-қувватлаш ҳақида ваъда бериб, уларнинг кўпчилиги билан шахсий учрашувлар ўтказганини билдирди.

Клинтон қўшимча қилишича, сиёсий ишлардан ташқари, у ёзувчилик, адвокатлик ва набиранинг бувиси бўлишдек тинч ҳаётдан завқ олмоқда.

Аввалроқ, Хиллари Клинтон 2020 йилги сайлов кампаниясида иштирок этишини истисно этмаганди. Унинг маълум қилишича, Демократик партия вакили Оқ уйга кириб боришини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солади.

Маълумот учун: АҚШ президентлигига навбатдаги сайловлар 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Трамп Клинтонни Россия билан «тил бириктириш»да айблаганди.

Мавзуга оид