Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотин-қизлар байрами арафасида эъзозга муносиб самарқандлик аёллар тақдирланди
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали байрам ўтказилди. Унга вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан энг илғор аёллар таклиф этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Йиғилган хотин-қизларни табриклар экан, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов аёлларимизнинг мамлакат, жамият ва оилада тутган ўрни ҳақида гапирди. Шундан сўнг ўз ижоди ва меҳнати билан муваффақиятларга эришган аёлларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи, ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари топширилди. Эъзозга муносиб деб топилган аёлларга эсдалик совғалари ва гулдасталар берилди.



Тадбир сўнгида йиғилганларга эл суйган санъаткорлар иштирокида байрамона концерт дастури қўйиб берилди.


Шундан сўнг хотин-қизлар Диёра базмгоҳида байрамона безатилган дастурхонга таклиф этилди.



Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025