Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Саъдиев: Ўзбек фильмларининг харажатлари ва даромадлари ҳақидаги маълумотлар ошкора бўлиши керак
Сўнгги йилларда ўзбек киноижодкорлари томонидан ишланаётган фильмларнинг бюджети ҳақида турли шов-шувлар кўпаймоқда. Дастлаб 2016 йилда экранга чиққан «Барон» фильми томошабин танқиди нишонига олинган бўлса, ўтган йили Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан «Скорпион» фильмига сарфланган маблағ кўплаб гап-сўзларга сабаб бўлганди.
Ўзбекистонда ноаниқ сабабларга кўра фильмларнинг бюджети ва тушган даромаднинг аниқ миқдори эълон қилинмайди.
Таниқли ўзбек режиссёри Рустам Саъдиев Kun.uz мухбири билан суҳбатда бу масалага нисбатан ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Бизда кассани гапирмасликка ҳаракат қилишади. Мен ўйлайманки, ҳар бир фильмнинг box-office (тушум) маълумотлари ошкор қилиниши керак. Бизда ҳам box-office бўлса, кинофильмларимизга ҳам талаб бўлади. Киноларимизни чет элда кўришлари мумкин. Аввало биз ўзимизга нисбатан шундай талабни қўя билишимиз керак», дейди режиссёр.
Рустам Саъдиевнинг «Барон-2» фильмига хорижлик таниқли актёрлар жалб этилмоқда. Ушбу фильмга ҳам қанча маблағ сарфланиши мумкинлиги ҳақида ўзбек кинотомошабинлари орасида турли шов-шувлар тарқалган. Режиссёрнинг айтишича, фильм давлат буюртмаси бўлиб, турли ҳомийлар маблағлари ҳисобидан тасвирга олинмоқда.
Рустам Саъдиев билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини Kun.uz’нинг YouTube ва Mover’даги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Мавзуга оид
16:17 / 23.05.2025
Netflix Амир Темур ҳақидаги фильмни суратга олди
07:57 / 11.04.2023
Парижда Ўзбекистонда суратга олинган тарихий овозсиз фильмлар намойиш этилди
11:07 / 27.02.2023
«Навалний» фильми Америка продюсерлар гильдияси мукофотига сазовор бўлди
12:14 / 02.01.2023