Жаҳон | 15:23 / 07.03.2019
8072
1 дақиқада ўқилади

Трамп Apple раҳбарини бошқа фамилия билан атади

Фото: Leah Millis/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Apple компанияси директори Тима Кукнинг фамилиясини ёдидан чиқариб қўйди ва уни «Тим Эппл» деб атади.

Технологик компания раҳбари Вашингтонда меҳнат вазирлигидаги учрашувда маъруза қилди. Кук ўз чиқиши давомида таълим йўналишидаги ташаббусларида эришилган муваффақиятлар ҳақида маълум қилди.

«Сиз дарҳақиқат мамлакатимиз ривожига улкан ҳисса қўшмоқдасиз. Биз буни жуда қадрлаймиз, Тим Эппл», — деди Трамп.

Хабар қилинишича, 2018 йил декабрда Трампнинг ўзи билан ҳам шундай ҳол юз берган. Fox News телеканали Time талқини бўйича йил кишилари номини санай туриб АҚШ президентини Дональд эмас, Дэвид Трамп деб атаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид