Жаҳон | 09:21 / 08.03.2019
4119
1 дақиқада ўқилади

Берлускони яна коррупцияга алоқадорликда гумонланмоқда

Фото: AFP 2019 / ANDREAS SOLARO

Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони яна мамлакатдаги энг юқори назорат қилувчи органлардан биридаги коррупция бўйича иш юзасидан гумонланувчи сифатида суд олдида жавоб бериши мумкин. Бу ҳақда Италиянинг Agi агентлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Берлускони гумонланувчилар рўйхатига бошқарув соҳасида қонунчиликни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланувчи Италия Давлат кенгашининг қарорини шубҳали деб топган Рим прокуратураси томонидан киритилган. 

Агентлик маълумотига кўра, 2016 йил март ойида Давлат кенгаши суднинг собиқ бош вазир ўзига тегишли Mediolanum банкининг 9,99 фоиз акцияларини тахминан 1 млрд еврога топшириши кераклиги бўйича қарорини бекор қилган. Прокуратуранинг фикрича, бу қарор коррупцияга алоқадор бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сильвио Берлускони собиқ котибасидан 3 миллион евро миқдорида мерос олганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид